Фарғонадаги боғчадан эркак кишининг жасади топилди. У ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин

Улашиш:

Мактабгача таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги боғчада бир фуқаронинг жасади топилгани тўғрисида тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 20-ноябр куни соат 07:00 ларда вилоятнинг Қўштепа туманидаги “Қўрғонча” маҳалласи Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.

Мазкур ҳолат Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Шунингдек, Қўштепа тумани ҳокимининг қарори билан мазкур бахтсиз ҳодиса сабаблари махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда, ўрганиш хулосалари тайёр бўлса бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши айтилган.

“Шу ўринда, барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан вафот этган шахс ҳамда унинг қандай лавозимда фаолият олиб боргани ҳақидаги тахминий, тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликларини сўраймиз”, — дейилади муносабатда.

Маълумот учун, ушбу шахс 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мавсумий ўт ёқувчи вазифасида фаолият юритган. Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, ис газидан заҳарланган деб бирламчи хулоса берилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.