Термиздаги «Алпомиш» кураш мажмуасининг томи қулаб тушди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги «Алпомиш» кураш мажмуаси биносининг томи қулаб тушгани ҳақидаги тарқалган хабарларга Қурилиш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 5 май куни «Алпомиш» кураш мажмуаси том қисми бузилиб, ерга қулаб тушиши кузатилган.

Кураш зали биноси 1999 йилда қурилган бўлиб, унинг том қисмида мураккаб конструктив ечимли «Кисловодск» типидаги фазовий металл конструкциялардан фойдаланилган. Умумий майдони 2800 квадрат метрни ташкил этувчи кураш зали томининг ярми бузилиб, ерга қулаган (тахминан 1700 квадрат метр) ва яроқсиз ҳолатга келган.

Ҳодиса оқибатида кураш мажмуаси ходимлари соғлиғига ҳеч қандай зарар етмаган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кучли шамол Нукус ва Қаршидагининг уйларнинг томини учириб юборганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.