Сурхондарёда «ҳийлагар» ўғри ушланди

Улашиш:

Фото: Киберхавфсизлик маркази

Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги «Амир Ҳолдинг» савдо мажмуаси сотувчилари ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг савдо расталаридан бир нечта мобил қурилмалари ўғирланганлигини маълум қилиб, қурилмаларни топишда ёрдам сўрашган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қурилмаларни ўғирлаган шахс Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. Ж.С. эканлиги аниқланган.


Ж.С. савдо марказида ёпилиши олдидан яшириниб олиб ушбу жиноятни амалга оширганлиги маълум бўлган.

Қимматбаҳо мобил қурилмалар ўз эгаларига қайтарилди.

Ж.С.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.