Сирдарёда 17 ёшли қиз молхонада ўзини осиб қўйди

Улашиш:

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Қайд этилишича, Сирдарё тумани, “Адолат” МФЙ, Нурли йўл кўчаси, 4-уйда яшаган вояга етмаган 05.10.2005 йилда туғилган Ражабова Райхона Хасан қизи 2022 йил 20 май куни соат 10:00 ларда яшаш хонадонининг молхонаси шифтига арқон билан бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.

Воқеа жойидан Р.Ражабова ўзини осишда фойдаланган арқон ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.