Ангренда 18 ёшли қиз ўзини осган. Уни шахсий фотосуратларни тарқатиш билан “шантаж” қилган бўлишлари мумкин

Улашиш:

Ангренда 18 ёшли қиз ўзини осган. Уни шахсий фотосуратларни тарқатиш билан “шантаж” қилган бўлишлари мумкин. Бу ҳақда зўравонликка қарши   NeMolchi.uz. лойиҳаси хабар бермоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 2004 йилда Ангренда туғилган қиз 2023 йил 28 январь куни уйининг ёрдамчи хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Ангрен прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, ходимлар ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлаш учун қизнинг қариндошлари ва дўстларини сўроқ қилишмоқда.

NeMolchi.uz. лойиҳасининг обуначиларидан бири воқеа юзасидан ўз тахминини билдирган.

"Мен жуда даҳшатли воқеани айтмоқчиман. Менинг яқин дугонамнинг қизи (18 ёш) 28 январь, шанба куни молхонада ўзини осиб қўйди. Маълум бўлишича, уни Ангрен шаҳри Миллий гвардиясида ишлайдиган йигит шантаж қилган. Агар қиз учрашувга келмаса, у қандайдир фотосуратларни эълон қилишини айтган. Наҳотки у жазосиз қолади ва бошқа қизларнинг ҳаётини бузаверадими?! Уни очиқ суд қилиш керак, шунда бошқалар уни ким тарбиялаганини   билиб олади. Қиз жуда яхши эди. У шунчаки қўрққан. Одамлар нима дейишини ўйлаган бўлса керак. Натижада оила қизисиз қолди",- деди у.

Марҳуманинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.