Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит қизларни уйларигача олиб бормоқчи бўлган. Тезликни оширган ўсмир бошқарувни йўқотган. Оқибатда икки киши ҳаётдан кўз юмган

Улашиш:

Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли ўсмир қизларни уйларигача олиб бормоқчи бўлган. У тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган, оқибатда икки нафар қиз ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Самарқанд  вилояти ИИБ  xабар бермоқда. 

Фожиали воқеа "Чака"маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам, тегишли ҳайдовчилик тажрибасига ҳам эга бўлмаган ўсмир синглиси ва унинг дугоналари  олиб бориб  қўйиш учун “Кобальт”га ўтирган.

Ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчи тезликни оширган ва бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўлдан чиқиб  кетиб, йўл четидаги ариққа тушган ва  ағдарилган. Қизлардан бири воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот  этган. Яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳайдовчининг ҳолати бўйича хабар бермаган.

Ушбу  ҳолат  бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки  транспорт воситаларидан  фойдаланиш  қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши очилган, терговолди текширув олиб борилмоқда. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.