Ўсмир бола бир кунда иккита машинани олиб қочган. У 15 йилга қамалиши мумкин

Улашиш:


 

Ўсмир бола бир куннинг ўзида иккита машинани олиб қочган. У 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 

“8 сентябрь куни соат 1:00 да Чуст туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро навбатчилик бўлимига қўнғироқ қилиб, номаълум шахс 30 дақиқа олдин уйи ёнида қолдирган унга тегишли “Матиз” автомобилини ўғирлаганини маълум қилган. Фуқаро машинани топишда ва жиноятчига нисбатан қонуний чора кўришда ёрдам сўраган",- дея маълум қилмоқда ИИВ.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини ўғирлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 16 ёшли ўсмир содир этгани аниқланган. У бировга тегишли бўлган “Матиз” автомобилини Наманганнинг Навоий кўчасида қолдириб, номаълум йўналишда яширинган.

photo_2022-09-13_10-20-17.jpg

Орадан бир неча соат ўтгач, қоидабузар Чуст тумани марказида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. У ВАЗ-2106 автомобилини бошқараётган бўлган.

Маълум бўлишича, ўсмир “Матиз” автомобилини қолдириб, 22 ёшли фуқарога тегишли бўлган ВАЗ-2106 автомашинасини ўғирлаган. Транспорт воситасининг эшиклари очиқлиги ва калит машинада бўлганлиги ўсмирга асқотган.

Ушланган шахс Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг "а" банди бўйича гумон қилинувчи сифатида қўлга олинган, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. У 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тергов давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.