Тошкентда ичиб олган йигит “Қуйлиқ”да киракашлик қилиш учун қўшнисининг машинасини олиб қочган

Улашиш:

ИИББ маълумотларига кўра, Тошкентда ичиб олган йигит “Қуйлиқ”да киракашлик қилиш учун қўшнисининг машинасини олиб қочган. 

“20 октябрь куни Яшнабод тумани навбатчилик қисмига   фуқаро мурожаат қилиб, уйининг олдида қўйилган машинасини кимдир олиб қочганини айтган. Олиб борилган чоралар натижасида жиноятчи ушланган. Аниқланишча, фуқаронинг 21 ёшли Аваз исмли таниши машинани олиб қочган экан”, - дея маълум қилмоқда ИИББ.

Ўғирлик ҳолати бўйича тергов тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Бир неча соат ичида машина топилган ва эгасига қайтарилган. Гумонланувчи айни   пайтда ушланган ва ҳибсга олинган.  

"Ишда эдим, соат 18.00 да йўлга чиқдим. Ичганим туфайли ўзимни бошқара олмадим. Кечаси уйга қайтиб, дўстимнинг машинасини кўрдим. Деразани синдириб, рулга ўтирдим. Калит машинада экан. Мен Қуйлиққа бордим ва мижозларни миндириб, қиракашлик қилдим. Эрталаб машинани Яшнобод тумани кўчаларидан бирида қолдирдим. Кейин уйга бориб ётдим", - деди ушланган шахс.

Таъкидлаш лозимки, гумонланувчининг ҳаттоки ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган. Қолаверса,   у маст ҳолда машина бошқарган. Энг қизиғи - йигит қўшнисининг машинасини олиб қочиб, эрталаб ўзига келган ва қўшнисига машинани бировлар олиб қочди, деб айтган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.