Балиқхонани фоҳишахонага айлантирганлар ушланди

Улашиш:

Андижонда балиқхонани юргизиб келаётганларнинг мижозларига бошқа хизматларни ҳам кўрсатиб келаётгани аниқланди.

Андижон вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимларининг Улуғнор туманида ўтказган тадбирида тумандаги умумий овқатланиш шохобчаси ниқоби остида қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлар аниқланган.

Туман ҳудудидаги балиқхонада иш юритувчи бўлиб ишлаб келаётган 44 ёшли аёл 19 ёшли аёлнинг 200 минг сўм эвазига фоҳишалик билан шуғилланишига шароит яратиб берган вақтида рейд тадбири иштирокчилари ашёвий далиллар билан қўлга олган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.