Бухорода “уддабурон” ҳайдовчи йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, жаримани бошқа ҳайдовчиларга йўналтириш усулини топган. Видео

Улашиш:

Бухорода “уддабурон” ҳайдовчи йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, жаримани бошқа ҳайдовчиларга йўналтириш усулини топган. Хабарларга кўра, бу учун у турли автомобиль рақамларининг бўлакларидан фойдаланган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари мунтазам равишда “Жентра” автомобилининг рақамларини ўзгартириб турган ҳайдовчини ушлашган. У бир нечта автомобиль ракамларини бўлакларга кесиб, рақам ва ҳарфларини ўзиникига қўйиб юрган. Оқибатда унинг қоидабузарликларига даҳли бўлмаган бошқа ҳайдовчиларга жарима ёзила бошланган.

Узоқ вақт давомида ҳақиқий қоидабузар шахсни аниқлашнинг   имкони бўлмаган. Аммо, барибир адолат қарор топган ва унинг қилмиши фош этилган.

Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилган. ЙҲХББ бошқа ҳайдовчиларга нечта жарима юборилгани ва “уддабурон” ҳайдовчини нима жазо кутаётгани бўйича маълумот бермаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.