Дорихоналарда тутқаноқни енгиллаштирадиган бензонал дориси йўқолган. Сабаби нима ва беморлар нима қилиши керак?

Улашиш:

Ўзбекистонда дори воситалари билан боғлиқ янги муаммо юзага келган. Тутқаноқ билан оғриган беморларнинг қариндошлари ижтимоий тармоқларда шаҳар дорихоналарида бензонал препаратининг йўқлиги масаласини кўтаришмоқда. У тутқаноқ билан оғриган беморларда ҳолатни енгиллаштириш учун ишлатилади, ушбу ташхис қўйилган кўплаб одамлар бу дорисиз яшай олмайдилар.  

Бензонал (Бензобарбитал) асосий дорилар рўйхатига киритилган (31.08.2023 йилдаги 3455-сон буйруқ, 1.4.3-банд.), бу тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва дори-дармонларни сотиб олиш ва тарқатишни оқилона ташкил этиш учун мўлжалланган. Бензоналнинг адекват аналоглари ва ўрнини босувчилари йўқ.

“Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятдаги фойдаланувчилари бу ҳақда шундай ёзмоқдалар:

"Оддий дорихоналар ва давлат дорихоналарида бензонал йўқ. Ихтисослашган ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин улар ёрдам бера олишмади, ҳеч ким кўтармайдиган телефон рақамларини беришди. Ушбу муаммога эътибор беришни сўраймиз, чунки бу уни қабул қилаётганлар учун жуда муҳимдир. Менинг ногирон болам бор, уни мунтазам равишда қабул қилиши керак. Бунгача препаратни бошқаларга алмаштиришга ҳаракат қилдик, аммо аҳволи янада ёмонлашди."

"7 ёшли боламнинг тутқаноғи бор. Биз бензонални 2018 йилдан бери қабул қиламиз. Шифокорлар икки марта бошқа дорилар билан алмаштиришга ҳаракат қилишди. Касаллик кучайди холос. Бензоналга қайтдик. Бундай вазиятда нима қилиш керак?"

"Биз икки ойдан бери бензонални қидирмоқдамиз. Бизнинг 95 ёшли бувимиз бор, у уруш фахрийси, бу препаратни узоқ вақт давомида қабул қилган. У умрбод қабул қилиши керак. Ва энг ёмони шундаки,   уни ичишни кескин тўхтата олмайсиз. Биз ҳар куни безовтамиз,   кескин тўхтатиш туфайли бирор нима содир бўлмаса бас". 

Таъкидлаш жоизки, дори-дармонларни қидириш машҳур ArzonApteka хизмати   ҳам ҳеч қандай натижа бермаяпти, бу шаҳар дорихоналарида препаратнинг йўқлиги ҳақидаги манзарани аниқ акс эттиради.

Дорихоналарда у ёки бу дорининг йўқолиши   мунтазам равишда юзага келмоқда. Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун муҳим бўлган дорилар рўйхатини тузиш Фармацевтика қўмитаси томонидан ҳеч қандай тартибга солинмаганга ўхшайди.

Веноз қон айланишининг бузилишини даволаш учун Эскузан фитопрепарати,   Кардикет таблеткалари билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. Яқинда одий кальций глюконат ҳам ғойиб бўлди, аммо тез орада   сотувга қайтди. Аммо ушбу дори-дармонларни "заҳира учун" сотиб олиш мумкин,      бензонал эса рецепт бўйича маълум миқдорда сотилади ва уни заҳиралаш муаммоли ҳисобланади.

Ҳақиқатан ҳам республика миқёсидаги ушбу муаммони ҳал қилиш учун қаерга мурожаат этиш керак?   Бензонал ҳеч қаерда бўлмаса, қолаверса, унинг   қачон сотувга чиқиши номаълум бўлса- одамлар нима қилиши лозим?

Журналистлар Фармакология қўмитаси билан боғланишга ҳаракат қилишган, аммо ҳозирча жавоб берилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёзишича, агентлик телефонлари умуман жавоб бермайди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.