«Пахта иши» ва Афғон уруши ташкилотчиси Андропов нега Рашидовга қасдлашиб қолганди?
1982 йил 10 ноябр куни СССР раҳбари Леонид Брежнев вафот этади. Орадан икки кун ўтиб, у қабрга қўйилмасидан аввал КГБнинг собиқ бошлиғи Юрий Андропов мамлакатнинг янги раҳбари бўлади. Шундан сўнг Рашидов ва ўзбек халқи бошида қора булутлар айлана бошлайди. Кўп ўтмай Ўзбекистонга Гдлян ва Иванов бошчилигидаги «десант» ташланади...