Ноқонуний майнинг фаолиятига чек қўйилди

Улашиш:

ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари ва ишчи гуруҳ (ИЖҚКД, ИИБ, “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими) билан ҳамкорликдаги рейд тадбирларида фуқаро А.И.га тегишли Жиззах шаҳри “А.Навоий” МФЙдаги хонадонида Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган электр энергиядан фойдаланиш қоидаларининг 631-банди талабига зид равишда майнинг қурилмаларини электр тармоғига улаш натижасида электр таъминоти корхонаси манфаатларига 35,7 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.