«Катта болалар»нинг машинаси катта жарималар сабаб қўлга тушди

Улашиш:

Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига амал қилиши талаб этилади. Лекин кўпчилик ҳайдовчилар йўл қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этадилар. Бу эса ўз навбатида маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Хусусан, фуқаро Д.О. бошқарувидаги «Ласетти» автотранспорт воситаси ҳам йўлларда 28 маротаба қоидабузарлик содир этиб, 32 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилган.

Мазкур жарималар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, иш Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспортга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қоидабузар қарздор Бюронинг қидирув шубаси ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган қидирув тадбирида мазкур «Ласетти» автотранспорт воситаси Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Жарималар ўз вақтида тўланиб борилганда, ушбу автомобиллар хатланмаган ва бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.