“Ласетти қоидани бузди. Жарима Кобальтга белгиланди” Радар адашдими ёки?..

Улашиш:

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “Aссалому алайкум. Бугун бизга жарима қоғози келди. Эътибор берсангиз жаримада Кобальт русумли 40 О 205 NA автомобили қоида бузганлиги айтилган. Расмда эса Ласетти русумли 40 Q 205 NA автомобили ҳаракатлангани акс этган. Буни қандай тушуниш керак?” изоҳи билан фотосурат акс этган хабар тарқалди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеомосламалар орқали аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олиш базасидан олинган маълумотга кўра:

-2020 йил 14 сентябрь куни соат 10:28 да “Поп тумани, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 252,6-259 километр оралиғи аҳоли яшаш пункти Резаксой қишлоғи” йўналишида, Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Садда МФЙ, Сўкчилик кўчасида рўйхатда турувчи 1958 йилда туғилган фуқаро А.А.га тегишли бўлган, 40 O 205 NA давлат рақам белгили, Кобальт русумли автомашина ҳайдовчиси тезлик 70 км/с чегараланган жойда 87 км/с ҳаракатланганлиги бўйича унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283-моддаси 1-қисми билан қарор қабул қилинган.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеомосламалар орқали аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олиш базасидаги мазкур қарор қайта ўрганилганда фотосуратда юқоридаги қоидабузарликни 40 Q 205 NA давлат рақам белгили Ласетти русумли автомашина хайдовчиси содир этганлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолат бўйича 2020 йил 14 сентябрь куни фуқаро А.А.га тегишли 40 O 205 NA давлат рақам белгили, Кобальт русумли автомашина ҳайдовчисига чора кўришлик учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283-моддаси 1-қисми билан қабул қилинган қарор МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан бекор қилиниб, 40 Q 205 NA давлат рақам белгили Ласетти русумли автомашина хайдовчисига нисбатан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.