Миллий гвардия тизими ходимларига янги бино фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси 5-Алоҳида отряд маъмурий биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллар таклиф қилинди. Тадбирда сўз олганлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан мудофаа тизимига берилаётган эътибор хусусида гапириб бу каби шинам бинолар ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш баробарида янада масъулият юклаши таъкидланди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи томонидан қўриқлаш тизимида узоқ йиллар хизмат  қилган намунали ходимларга ташаккурномалар ва эсталик совғалари топширилди. Бундан ташқари тадбирда икки нафар ходимларга масус унвонлар топширилган бўлса, ҳарбийлаштирилган соқчиларга 21 кунлик ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаганликлари муносабати билан сертификатлар топширилди.

 Шундан сўнг бинода ходимлар учун яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишилди. Янги бинода ходимлар учун дам олиш хонаси, спорт машғулотлари хонаси, мониторинг маркази, фуқароларни қабул қилиш хоналари мавжуд.

 

 

 

 

 

 

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.