Жиззах политехника институтида Инновацион ғоялар маркази ташкил қилинади

Жиззах политехника институтида Инновацион ғоялар маркази ташкил қилинади

2022 йилда Жиззах вилоятида мактабгача ва мактаб таълим тизимини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Хусусан туманларда, шу жумладан чекка ҳудудларда боғчалар ташкил этиш, хусусий боғчаларни кўпайтириш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 73 фоизга етказиш мақсадида 6 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти, 105 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш, 81 та мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлар ташкил этилади.

Келгуси йилда вилоятда мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини 36 фоизга етказиш, бунинг учун ривожланган мамлакатлардан малакали мутахассислар олиб келиниб, вилоятдаги 22 минг нафар ўқитувчининг малакаси ошириш ишлари амалга оширилади

Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида, Жиззах политехника институтида Инновацион ғоялар маркази ташкил қилинади.

 

скачать dle 12.0


Flag Counter