» » Зоминда қарздор 26 млн. сўм алимент қарздорлигини тўлaмаганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди

Зоминда қарздор 26 млн. сўм алимент қарздорлигини тўлaмаганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси “Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” деб тўлдирилган.

Шунга кўра, Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан вояга етмаган фарзандлар учун алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор оталарга нисбатан жавобгарлик масалалари қўллаб келинмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 02.03.2012 йилдаги қарздор О.Умаровдан ундирувчи Н.Абдуқодирова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Зомин туман бўлими иш юритувида мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан қарздор О.Умаров томонидан 26.2 млн. сўм алимент қарздорлигини ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамда тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, унга нисбатан Янгиобод туман маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва суд залидан қамоққа олинди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Зомин туман бўлими

давлат ижрочиси                                                                      Ш.М.Пардаев

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР