Қамчиқ довонида MAN юк машинаси ва Cobalt хандаққа тушиб кетди

Улашиш:

Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 227-километрида 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз берди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Биринчи ҳолатда, MAN юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши туфайли йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. ФВВнинг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан ёрдамга етиб келган. Махсус асбоб-ускуналар ёрдамида юк машинаси хандақдан чиқариб олинган.

Тахминан 40 дақиқадан сўнг иккинчи йўл-транспорт ҳодисаси деярли айнан шу йўналиш қисмида содир бўлди. Cobalt ҳайдовчиси транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган.

Оқибатда иккала транспорт воситаси ҳам хандаққа тушиб кетган. Бир неча дақиқа ичида ФВВ қутқарувчилари бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этган. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ва йўловчиларга жароҳат етмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.