Тошкент давлат юридик университети дунёнинг Топ-500 университетлари рўйхатига кирди

Улашиш:

Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи «Times Higher Education» ташкилоти ўзининг навбатдаги «The Impact Ranking» рейтинги натижаларини эълон қилди.

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллаган. ТДЮУ мазкур рейтингда Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қайд этган.

«The Impact Ranking» еттита йўналишида иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:

  • SDG 4: Quality Education (таълим сифати) — 201-ўрин;
  • SDG 5: Gender Equality (гендер тенглиги) — 401-ўрин;
  • SDG 8: Decent Work and Economic Growth (муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш) — 201-ўрин;
  • SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (саноат, инновасия ва инфратузилма) — 401-ўрин;
  • SDG 10: Reduced Inequalities (тенгсизликни қисқартириш) — 401-ўрин;
  • SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (тинчлик, адолат ва кучли институтлар) — 201-ўрин;
  • SDG 17: Partnerships for the Goals (барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик) — 401-ўрин.

Аввалроқ Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Times Higher Education Impact Ranking» рейтингига киритилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳам халқаро рейтингдан ўрин олгани хабар қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.