Жиззахда уч кун давом этган "Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остидаги фестиваль ўз ниҳоясига етди (видео)

Улашиш:

"Ўрда" экологик боғида 50 мингдан зиёд ёшларни қамраб олган фестивалнинг ҳар бир куни ўзгача таассуротларга бой бўлди.

3 кун давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, спорт ва "cybersport" мусобақаси, "Истеъдод" лойиҳаси, турли миллат вакилларининг намойишлари, раҳбар, вазир ва ҳоким учрашувлари, "Заковат" интелектуал ўйини, "Street workout" мусобақаси, ижодкорлар билан учрашувлар, тик-токерлар намойишлари, энг кульминацион лаҳзалар дрон шоу фестивалда иштирок этган ёшларни бир нуқтага жамлади.

Кўтаринки кайфият бағишловчи мусиқа садолари билан бошланган якуний галаконсерт ёшларга ҳақиқий завқ улашди.

"Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида ўтказилган байрам дастури салют базми ва чорлов мусиқаси билан ўз ниҳоясига етди.

                         

                   Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.