Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланди.
8 июнь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилишда эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, театрнинг аввалги раҳбари Мирза Азизов коронавирус юқтириши оқибатида вафот этганди.