Коронавирусдан қутқарувчи парҳез

Улашиш:

Aмерикалик олимлар ўсимлик ва балиқли парҳез ўрта ва оғир даражадаги COVID-19 инфекцияси ривожланиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради деган хулосага келишди. Бу ҳақда BMJ Nutrition, Prevention & Health журналида чоп этилган мақолада хабар берилган.

Тадқиқотчилар Франция, Германия, Италия, Испания, Буюк Британия ва АҚШда ишлайдиган COVID-19 вирусини юқтириб олган 2884 нафар шифокор ва ҳамширалар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Улар 2020 йил июль ва сентябрь ойлари оралиғида ўтказилган онлайн сўровномада иштирок этишиб, олдинги йилга нисбатан турли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш частотасини маълум қилишди.

Хилма-хил парҳезларнинг ҳаммаси бир қанча асосий гуруҳларга бўлинган. Ўсимлик (кўпроқ ёнғоқ, сабзавот ва дуккакли ўсимликлар ҳамда камроқ парранда, қизил ва қайта ишланган гўштлар), пескетариан (балиқ ва денгиз маҳсулотлари), шунингдек, углевод миқдори кам ва оқсил миқдори кўп бўлган парҳезлар шулар жумласидан. Респондентларнинг 568 нафари COVID-19 инфекциясига мос келадиган ёки инфекцияга топширган суртмаси мусбат чиққанлигини айтишган. 2316 респондент коронавирус инфекциясига ҳеч қандай шубҳа ёки аломат йўқлигини айтишган.

568 та ҳолатдан 138 тасида ўрта ва оғир даражадаги COVID-19 қайд этилган, қолган ҳолатлар эса енгил аломатлар бўлган. Ёши, миллати, тиббий ихтисослиги ва турмуш тарзи (чекиш, жисмоний фаоллик) каби бир қанча ўзгаришлар ҳисобга олингач, ўсимлик ёки пескетариан парҳезга амал қилувчиларда оғир инфекция эҳтимоли мос равишда 73 ва 59 фоизга камайган.

Ўсимликлардан олинган егуликлар озиқлантирувчи моддалар, айниқса, соғлом иммун тизими учун муҳим бўлган фитокимёвий моддалар (полифеноллар, каротеноидлар), витаминлар ва минералларга бой. Денгиз маҳсулотлари D витамини ва омега-3 ёғ кислоталарининг муҳим манбаи бўлиб, улар тўқима ва аъзоларни яллиғланишдан сақлайди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.