Ички ишлар органи ходимига пичоқ билан ташланди — расмий муносабат

Улашиш:

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат билдирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қарши шаҳар «Темир йўлчи» МФЙда яшовчи фуқаро Н.Л. 2021 йил 19 февраль куни соат 00:05ларда шаҳардаги «Виктория» ресторанига икки нафар таниши А.Т. ва Ш.С. билан бориб, ресторан ишчиси С.А.га «Мусиқани ўчирсанг, шу пичоқни пешанангга отаман», деб қўрқитиб, жанжал қилган. Натижада Н.Л.ни тинчлантириш учун ресторанга келган ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимларининг қонуний талабини бажариш ўрнига фаол қаршилик кўрсатиб, шериги А.Т. билан икки нафар ички ишлар органлари ходимининг ёқасидан тутиб, силтаб ташлаб қочишга уринган. Ресторандан кўчага чиққан Н.Л. қўлидаги пичоқ билан яна бир нафар ички ишлар органи ходимига шикаст етказмоқчи бўлганида ходим чап бериб йиқилиб, тан жароҳати олган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида шу куни Н.Л. зарарсизлантирилиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Н.Л. ва А.Т.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари тамомланиб, судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суднинг 2021 йил 2 август кунидаги ҳукми билан Н.Л ва А.Т. тегишли жазога тортилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.