Ўзбекистоннинг икки вилоятида қор ёғди

Улашиш:

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан ҳарорат кескин пасайиши, ҳатто айрим ҳудудларда қор ҳам ёғиши мумкинлиги хабар қилинган эди. 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси "Қамчиқ" довонидан қор ёғди. Табиатнинг кутилмаган ҳодисасига гувоҳ бўлганлар ижтимоий тармоқларда ҳодиса ҳақидаги видеоларни улашишди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимган баланд тоғликларига қор ёғаётгани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, гарчи, "Ўзгидромет"нинг баланд Чимган метеорологик кузатув станциясида +5 даража илиқ ҳарорат кузатилаётган бўлсада, вилоятнинг денгиз сатҳидан 2,3 кмдан юқори тоғликларда ҳарорат нол даражадан пасайган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.