Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво ҳафта охирига бориб кескин ўзгариб, ёмғир аралаш қор ёғиши кутилмоқда

Улашиш:

15 февраль куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳарорат фони иқлим меъёрларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 22-27 даража илиқ атрофида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларининг жанубидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. 18 февраль куни энг иссиқ кун бўлиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15 даражага юқори бўлади ва метеорологик кузатув даври учун шу кунларнинг мутлақ қийматларидан кўп бўлади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, об-ҳаво шароити кескин ўзгариши кутилмоқда. 18—19 февраль кунларида босим ўзгаришида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучаяди, 25-30 метр/секундгача кучайиши ҳам мумкин.

Ҳафтанинг охирига келиб республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қор аралаш ёғади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.