57 млн сўмни қиморда ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси ўз жонига қасд қилди

Улашиш:

Маълум бўлишича, Фарғона давлат университети ўқитувчиси катта миқдордаги маблағни қиморда ютқазиб қўйгани сабабли ўзини осиб ўлдирган.

Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар бермоқда дея ёзмоқда 'Zamon.uz' нашри.

Аниқланишича, Фарғона Давлат университетида ўқитувчи лавозимида ишлаб келган Р.Б. аввалдан тотализатор букмейкерлик компанияси орқали таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ўйнаб келган.

Қайд этилишича, шу йилнинг 16 ноябрь куни Фарғона шаҳрида яшовчи Х. исмли шахсдан қимор ўйинларини ўйнаш учун 57 млн сўм миқдоридаги пулларни қарзга олгани ва пулларни ўйинда ютқазиб қўйган.

18 ноябрь куни оила аъзоларига телефон рақами орқали уни қабристондан топишлари тўғрисида sms-хабарнома юборган. Ўша  куни соат 17:30 лар атрофида Р.Б. оила аъзолари томонидан ўзи истиқомат қилиб келган МФЙдаги қабристон "навеси"га ўзини осган ҳолатда топилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.