Тошкентдаги парад пайтида ёниб кетган ҳарбий техника юзасидан маълумот берилди

Улашиш:

Жорий йилнинг 13 январь куни соат 22:20ларда Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси парад пайтида ёниб кетган ҳарбий техника юзасидан маълумот берди.

Хабарда айтилишича, ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етмаган. 

“Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда”, – дейилади бошқарма хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.