Самарқанд вилояти Иштиҳон туманида ички ишлар органларига тегишли бўлган хизмат кийимини кийиб юрган фуқаро ушланди. Ушбу фуқаро Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида истиқомат қилиши аниқланди.
Маълум бўлишича, қўлга олинган шахс 15 феврал куни Чироқчи туманидаги кийим-кечак бозори ҳудудидаги тикув цехидан 100 минг сўмга ички ишлар органларига тегишли бўлган хизмат кийимини сотиб олади. У ўзига таниш бўлган қизга яхши кўриниш мақсадида Самарқанд вилояти Иштиҳон туманига боради. Унинг эгнидаги либос ички ишлар ҳодимларида шубҳа уйғотади ва фуқародан хизмат гувоҳномаси сўралган вақтда қочишга уринади.
Шундан сўнг ички ишлар ҳодимлари томонидан сохта ходим қўлга олинади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.