Миллий гвардия ходими 100 минг доллар билан ушланди

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят қўриқлаш бошқармаси назоратчиси муқаддам 2 маротаба судланган шахс билан ўзаро тил бириктириб, Самарқанд туманидаги ўзганинг номида бўлган фермер хўжалигининг 6 гектар ер майдонини 157 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ 200 минг доллар пора олаётган давлат хизматчисини қўлга олгани хабар қилинганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.