Самарқандда талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб юборди

Улашиш:

Самарқанд давлат университетининг талабаси ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлаб юборди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 март куни соат тунги соат 02:00 атрофида 1999 йилда туғилган Самарқанд давлат университетининг кечки таълим шакли 2-босқич талабаси университет ётоқхонасининг 9-қаватидан ўзини ташлаб юборган. Қайд этилишича, марҳума ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган.

Университет проректорларидан бирининг айтишича, талаба қиз воқеадан олдин талабалар ёки ўқитувчилар билан жанжаллашмаган.

Айни вақтда тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.