Самарқанд вилоятида ҳайдовчилардан пул талаб қилган яна бир жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган

Улашиш:

Самарқанд вилоятида ҳайдовчилардан пул талаб қилиш билан шуғулланган яна бир гуруҳ аъзолари ушланган. Сўнгги ойларда бу вилоятдаги шунга ўхшаш тўртинчи жиноий гуруҳдир.    

Махсус операция давомида 10 киши асосий йўлни ва “Ургут савдо маркази” бозори ҳудудига кириш йўлини ноқонуний эгаллаб олгани ҳамда ушбу бозорга келган ҳайдовчилардан пул талаб қилгани учун қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамизки, шу йил январь ойида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида такси ҳайдовчиларига “раҳнамолик” қилиш ва улардан пул талаб қилиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳнинг саккиз нафар аъзоси қўлга олинган эди.

Февраль ойида эса Самарқандда яна бир гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, улар ҳам таксичилардан пул олиб турган.

Бундан ташқари, февраль ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автотураргоҳни ўз назоратига олган ва такси ҳайдовчиларидан пул талаб қилган бир гуруҳ спортчиларни қўлга олишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.