Қашқадарёда молиявий пирамида асосчилари судланди. Улар одамлардан алдов йўли билан 13.7 миллиард сўм олишга улгурган

Улашиш:

Қашқадарё вилоятида алдов йўли билан ўзбекистонликларнинг миллиардлаб пулларини олган молиявий пирамиданинг тўрт нафар асосчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда ушбу вилоят прокуратураси  хабар бермоқда.

Жиноятчилар фуқароларнинг ишончига кириб олиб, гўёки биржа бозорида ишлайдиган ва таниқли компаниялар акцияларини сотиб олиш ва сотиш орқали ойига 6 фоиз даромад келтирадиган Nasdaq Unique Finance хорижий компаниясига 1000 доллар сармоя киритишни таклиф қилишган. Энг қизиқарли нарса шуки, бу компания ҳаттоки юридик манзилга ҳам эга бўлмаган.

Натижада фирибгарлар 230 нафардан зиёд фуқарони алдаб, уларнинг 13,7 миллиард сўмини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган. Энди эса фирибгарлар узоқ йиллар қамоқда бўлишади. Жиноий гуруҳ раҳбари 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.