Автомобиль люкидан бошини чиқарган аёл жаримага тортилган. Видео

Улашиш:

Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалди. Унда “Ласетти” машинасининг люкидан бошини чиқарган аёл акс этган. Бу ҳолатда машинанинг ўзи ҳаракатланаётган бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бу видеони эътиборсиз қолдиришмаган. 

Бу ҳолат 17 март куни тахминан 21:00 Чилонзор туманида юз берган. “Лаcетти” автомобилини 36 ёшли аёл ҳайдовчи бошқарган. Ҳаракатланиш пайтида мазкур транспорт воситасининг йўловчиси - 26 ёшли қиз белгиланган йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Ушбу ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (йўловчи томонидан транспорт воситаси ҳаракатланаётганда салондан тана қисмларини (қўллардан ташқари) чиқариш)га мувофиқ баённома тузилган.

 

 Бундан ташқари, ҳайдовчи ва йўловчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.