Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда тезлик билан ҳаракатланган

Улашиш:

Тошкентда тунгги пайтда қарама-қарши йўналиш бўйича тезлик билан машина ҳайдаган яна бир ҳайдовчи қўлга олинган. 

“17 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода   акс этишича, “Ласетти” ҳайдовчиси Чилонзор туманида Чопон-ота қўчаси бўйича қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракатланган”, -дея қайд этмоқда ЙҲХХ.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг берган маълумотига кўра,   мазкур ҳуқуқбузарликни 20 ёшли ҳайдовчи содир этган. Камералардан қочиш учун у давлат рақамини ечиб қўйган ва қилмишини видеога олган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 5-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 128-5-моддасининг 2-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган ён томонига ёки чизиққа чиқиш) бўйича маъмурий баённома тузилган.

Автомобил жарима майдончасига жойлаштирилган, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.