ИИББ шафқатсизлик акс этган видеога муносабат билдирди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда итга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.

Айтилишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБга 43 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 12 апрель куни соат тахминан 18:00да, номаълум эркак ўз автомобилида жониворни босиб кетганини маълум қилган. Сўнг ушбу шахс вояга етмаган болаларнинг кўз олдида ўз ҳаракатларини давом эттириб, «Кобальт» русумли автоуловида номаълум томонга харакатланиб кетган.

Айни вақтда жониворга озор етказган шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.