Бухоро ва Андижонда ашаддий наркокурьерлар ушланди

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Бухоро ва Андижон вилоятларида ашаддий оғуфурушлар қўлга олинган.

Хусусан, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиб келган, Қоракўл туманида яшовчи фуқаро шу тумандан ўтувчи йўл ёқасида 1 кг. 681 грамм опий моддасини бошқа бир шахсга 9,1 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинганлар.

Шунингдек, фуқаро ўз уйида 1 кг. 68 грамм опийни яшириб қўйгани фош бўлган, холислар иштирокида расмийлаштирилган. Мазкур моддалар афғонистонлик наркокурьерлар томонидан олиб келингани аниқланган.

Шу тариқа тезкор тадбирнинг иккинчи босқичи амалга оширилган ва натижада Афғонистон фуқароси 940 грамм опийни Бухоро шаҳрига олиб келиб, 2,5 минг долларга сотган вақтида ушланган. Тезкор тадбирлар натижасида жами 3 кг. 689 грамм опий моддаси мусодара қилинган.

Бундан ташқари, Андижон вилоятидаги тезкор тадбирда Қорасув шаҳрида яшовчи фуқаро қирғизистонлик наркокурьерлар томонидан Андижон шаҳрига етказиб берилган 5 кг. 311 грамм гашиш моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланган. Унинг уйидан топилган 224 дона «Тропикамед» кучли таъсир этувчи дори воситалари эса тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича ДХХ томонидан жиноят иши қўзғатилган, тергоқ олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.