Юнусободда 20 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Улашиш:

2022 йил 22 апрель куни тахминан соат 00:50 да Юнусобод туман ТХАЙ кўчаси, Г.Абдуллаев бекати қаршисида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Д.Р. автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда – 2002 йилда туғилган Х.С.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.