Ижтимоий тармоқларда Nexia ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасидан оёғини чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди.
Видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари суриштирув олиб борган. Аниқланишича, ушбу ҳайдовчи 1983 йилда туғилган Ш.Т.га нисбатан тегишли чора кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.
Шунингдек, видеолардаги қолган қоидабузарликлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.