Ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдирган Nexia-3 ҳайдовчисига чора кўрилди, бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
2023 йил 25 феврал куни соат 13:35 ларда М-37 халқаро автомобил йўлининг Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида Nexia-3 ҳайдовчиси ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдирган ҳолда ҳаракатланган. У ўзи билан бир йўналишдаги машиналар ҳаракатига халақит берган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу транспорт воситаси ва ҳайдовчиси топилиб, ҳайдовчига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиб ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади хабарда.