“Каптива” ҳайдовчиси Тошкентда аварияга сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган. ИИВ томонидан қидирув эълон қилинган

Улашиш:

“Каптива” ҳайдовчиси Тошкентда аварияга сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирда ИИВ томонидан қидирув эълон қилинган.

Воқеа 19 май куни соат 4 да Сергели туманидаги Янги Сергели кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмасида содир бўлган. Бу ерда "Лаcетти" ва "Каптива" автомобиллари тўқнашиб кетган. "Каптива" автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойидан қочган машина Тошкентнинг Учтепа туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли фуқарога тегишли эканлигини аниқлашган, у айни пайтда яшириниб юрмоқда. Ҳозирда аварияда иштирок этган автомобилни қидириш чоралари кўрилмоқда.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.