Чироқчидаги айиқ ҳоким буйруғи билан ўлдирилгани айтилмоқда

Улашиш:

Кеча Қашқадарё вилояти  Чироқчи тумани қишлоқларидан бирига тоғдан айиқ тушгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалган эди.

Айиқ Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олгани ва у билан  боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмагани айтилганди.

Маълум қилинишича, Қизил Китобга киритилган қўнғир айиқ Чироқчи тумани ҳокимининг буйруғи билан отиб ўлдирилган ва барча телефондалардан унинг ўлдирилиши видеоси ўчиртирилган.

«Халқни айбламайман, аммо  Қўнғир айиқнинг ўлимида туман ҳокими, йўқолиб бораётган жониворларни ухлатиб, қайтиб тоққа чиқариб юбора олмаган, унинг ўлимига сабаб бўлган Табиат ресурслари вазирлигини айблайман», дейилади ekologuz каналида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.