Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди

Улашиш:

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизасида унинг ўлик туғилгани аниқланди.

Жиззах вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган, Шароф Рашидов туманида чақалоқнинг жасади топилгани айтилган хабарга изоҳ берди.

21 июнь куни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, бола ўлик ҳолда туғилган.

Туман прокуратураси томонидан ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.