Урушга қарамай, Россия янада бойиди, Ғарб эса триллионлаб доллар йўқотди

Улашиш:

Украинадаги уруш авж олганига қарамай, Россия янада бойиди, АҚШ ва Европа эса триллионлаб доллар йўқотди. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.

Швейцария банкининг Глобал бойлик ҳисоботига кўра, Россиянинг умумий бойлигига 600 миллиард доллар қўшилди.

2022 йилда россиялик миллионерлар сони ҳам қарийб 56 мингга ошиб, 408 мингга етди, 50 миллион доллардан ортиқ даромадга эга бўлганлар сони эса қарийб 4,5 мингга кўпайди.

Бироқ ўтган йили АҚШ бошқа мамлакатларга қараганда энг кўп йўқотишга (5,9 триллион доллар) учради, Шимолий Америка ва Европа эса биргаликда 10,9 триллион долларга камбағаллашди.

2022 йил охирига келиб америкалик миллионерлар сони 1 миллионга камайган бўлса-да, АҚШ ҳали ҳам дунёдаги энг бадавлат шахсларнинг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилади.

“Россиянинг фаровонлиги унга қарши санкциялар, иқтисоднинг қисқариши ва Москва акциялари нархи кескин тушиши фонида юз берди. Россиядаги бойлик тенденцияларини ҳозирча аниқлаш қийин, бироқ бу уни 2022 йилда бойиб кетган кам сонли давлатлардан бири сифатида ажратиб кўрсатди.

Нефть нархининг кўтарилиши асосий омилларидан бири бўлиши мумкин ва товар экспорти ҳам Россия учун аҳамиятли. Ўтган йили бир баррел Urals нефтининг нархи тахминан 7 долларга кўтарилган”, — дейди мутахассислар.

2022 йилда Мексика, Ҳиндистон ва Бразилияда ҳам даромад ўсиши кузатилган, АҚШ, Япония, Хитой, Канада ва Австралия эса энг кўп бойликларни йўқотган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.