Дунёнинг энг бой одами ва унинг собиқ рафиқаси бир ҳафтада $12 млрд.га бойиди

Улашиш:

Amazon асосчиси ва бош директори Жефф Безос ва унинг собиқ рафиқаси Маккензи Скоттнинг бойлиги бир ҳафта ичида қарийб 12 миллиард долларга кўпайди, деб хабар қилади Forbes журнали. Сайёрамизнинг энг бой одами етти кунда бойлигини $8,8 млрд.га оширган ва ҳозирда, Forbes Real-Time маълумотларига кўра, $193,1 млрд.ни ташкил қилади. Унинг собиқ хотини, Amazon ширкатининг 4% акцияси эгасининг бойлиги эса $3 млрд.га кўпайди (жами бойлиги - $62,2 млрд).

Бир ҳафтада Amazon акциялари нархи 5% га қимматлади. Фақатгина 9 октябрь, жума куни компания Amazon Prime фойдаланувчилари учун 13 ва 14 октябрь кунлари сотиладиган кўплаб электроника ва бошқа товарларга чегирмалар берилишини эълон қилганидан кейин улар 3 фоизга кўтарилди.

Бошқа йирик технологик компанияларнинг ҳам эгалари бойиди. Ўтган ҳафта уларнинг акциялари Доналд Трамп коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлардан кейин тушиб кетган эди, аммо бу ҳафта кўтарилди. Хусусан, Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтснинг бойлиги бир ҳафтада $2,1 млрд.га ($117,2 млрд.гача) кўпайди, компаниянинг собиқ раҳбари Стив Балмерники эса $2,6 млрд.га ($73,4 млрд.гача). Microsoft акциялари етти кун ичида 4,7% га қимматлашди. Ушбу ҳафта компания ўйин консоллари ва ўйинлар ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тармоқ GameStop билан ҳамкорлик қилиши ҳақида эълон қилди.

Tesla асосчиси ва бош ижрочи директори Илон Маск $3,5 млрд.га (90,8 миллиард долларга) ўсди, бу қисман муҳим рақобатнинг йўқлиги туфайли Tesla’нинг акцияларининг нархи 578 долларга кўтарилишини башорат қилган New Street таҳлилчиси туфайли содир бўлди. Tesla акциялари жума куни ёпилишида донаси 434 доллардан сотилди.

Alphabet (Google’нинг бош компанияси) ширкати акциялари компаниянинг ўзини ўзи бошқарадиган автомобиль ишлаб чиқарувчиси Waymo ўзининг ҳайдовчисиз такси хизматини намойиш қилганидан сўнг бир ҳафта ичида 3,9 фоизга ўсди. Натижада Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Бриннинг бойликлари мос равишда $2,3 млрд. ва $2,1 млрд.га ошди. Пейжнинг капитали 67,7 миллиард долларга, Бриннинг капитали эса 65,8 миллиард долларга ўсди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.