Chevrolet Cobalt сотуви: ҳар бешта шартноманинг фақат биттаси тўлов билан якунланди

UzAuto Motors 3 ноябр куни сотувга қўйган 100 мингта Chevrolet Cobalt’нинг 7 кунлик тўлов муддати якунлари бўйича маълумотлар эълон қилинди : бор-йўғи 20 минг 833 та автомобил учун тўлов амалга оширилган, қолган шартномалар бекор қилинган. Бу ҳолат компания томонидан автомобилларга ҳақиқий эҳтиёжсиз шартномалар кўп тузилгани билан изоҳланди...

Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши сув сепиш чоралари

Тошкент шаҳрида ҳаво сифати инсон саломатлиги учун хавфли даражага кўтарилгани муносабати билан шаҳар йўл қопламаларига сув сепиш, яшил ҳудудларни суғориш ҳамда фавворалар ва микроиқлим қурилмалари ишга туширилди. Бу чора PM10 ва PM2.5 каби майда заррачаларни намлаб, ҳавога қайта кўтарилишини олдини олишга қаратилган. Йўлларни намлаш орқали «иккиламчи чангланиш» ҳам сезиларли даражада камаяди,..

Ўқитувчилар учун махсус ChatGPT ишга туширилди: таълимда янги восита

OpenAI ўқитувчилар учун мўлжалланган ChatGPT for Teachers’ни тақдим этди. Янги платформа ўқитувчиларга ўқув материалларини тайёрлаш, дарслар учун тестлар ва топшириқлар тузиш, шунингдек, ўқувчилар маълумотлари билан хавфсиз ишлашда ёрдам бериши айтилмоқда. Хизматдан 2027 йил июнигача бепул фойдаланиш мумкин, пулли версия қачон ишга тушиши ҳозирча маълум эмас...

Кафе ва ресторанларда қўшимча хизмат ҳақи қонуний эмас: Рақобат қўмитаси огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, айрим кафе ва ресторанлар таомлар нархидан ташқари 10–20 фоизгача хизмат ҳақини мижозлардан ундириб, ҳатто аввалдан депозит талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда. Қўмита истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бундай амалиётларнинг олдини олиш ва хўжалик юритувчи субъектларни қоидага амал қилишга чақирмоқда...

Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олишга келишди: таълимда интеграция йўли очиляпти

Марказий Осиё мамлакатлари олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисида асосий келишувга эришди. Бу, аввало, минтақада таълим ҳамда меҳнат бозорида мобилликни оширишга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади. Қозоғистон ҳукумати томонидан Битим лойиҳаси маъқулланганидан сўнг, расман эълон қилинган ушбу ҳужжат мамлакатлар ўртасидаги илк интеграция ҳаракатларидан бири сифатида қаралувчи аҳамиятга..

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.