Тошкент метросида “чоптирган” эркак нега қаҳрамонга айланди?

Улашиш:

Тошкент метрополитен хизмати ташкил топган 6 ноябр куни ижтимоий тармоқларга метрода мисли кўрилмаган ҳодиса видеоси тарқалди ва 47 йиллик Тошкент метроси ва мамлакатдаги ҳожатхона муаммосини кун тартибига олиб чиқди.

Кичик ҳожати қистаб қолган эркак “Пахтакор” метро бекати устунларидан бирига “чоптиргани”, сўнгра навбатдаги поездга ўтириб манзилига кетгани акс этган видео тарқалди.

Ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Erkak

Сурат манбаси,Social Media

“Ва албатта метрони ҳар бекатида туалет бўлиши керак ўзи. Бу одам шу масалани дағал усулда кўтаролгани учун бепул уролог кўриги билан рағбатлантирилиши, кейин омма оптом чоптириши бошламаслиги учун жарима тўлаши керак”, деб ёзди @xotirijam.

“Тошкент метрополитени” ҳодиса шу йилнинг 27 сентябрида бўлганини ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари суриштирув ишлар олиб бораётганини маълум қилди.

Ҳодисадан 2 кун ўтиб метрополитен ходимлари “Чилонзор” бекатида синов тариқасида ишга тушган она ва бола ҳамда ҳожатхона ўзини оқлагани ва бу каби хоналар яна 9 та бекатда ишга туширилишини билдирди.

2022 йил ишга тушган бу ҳожатхонанинг синов муддати нима учун 2,5 йилни ташкил қилгани сабаби айтилмаган.

Бироқ ижтимоий тармоқдагилар “Пахтакор” метросига кичик ҳожатини чиқарган эркак видеоси яна ҳожатхоналар қуриш қарори олинишига сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.

“Лекин шу амақи сабаб, метрода хожатхона муаммоси ҳал бўлди”, дейди Акром Толипов.

Шарифа Мурод “Менинг қаҳрамоним- метрода бавл қилган одам?”, дейди.

Abror Zohidov эса, “Метродаги амакидан илтимос қилиш керак, Сквер тарафлардаям битта чоптириб берсин…”, дея бошқа жойдаги ҳожатхона билан боғлиқ муаммоларга назар қаратади.

Ўтказиб юборинг Facebook пост

Метродаги амакидан илтимос қилиш керак, Сквер тарафлардаям битта чоптириб берсин...?*

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

Охири Facebook пост

“У метрога чоптириб ислоҳот ўтқазишга мажбур қилди…”, дейди Шерали Саттаров.

Ҳожатхона муаммоси…

Метрода кичик ҳожатини чиқарган одам Ўзбекистондаги ҳожатхона муаммосини яна бир бор юзага чиқарди.

“Метрода чоптирган шахс нега қаҳрамонга айланди? Ижтимоий тармоқларда ғайриоддий чақирув билан кўп йиллик муаммонинг ечилишига сабаб бўлган, яъни метро санцияларининг бирида чоптирган шахс бугун тармоқ қаҳрамонига айланди.

Биз ҳам бугун адвокат ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашиб, бу одам мабодо жавобгарликка тортилса, унга бепул адвокат тақдим қилишга келишдик. Унга жарима солинса, одамлардан пул тўплаб берамиз. Чунки бу чоптириш метро станцияси деворларига эмас, кўп йиллик муаммога бефарқ шахсларнинг юзига чоптириш эди.

Мамлакатда ҳожатхоналар муаммоси аллақачон кун тартибига чиқиши керак бўлган масала эди. Баъзан вилоятларга кета туриб, катта йўл ёқасида бу ишни қилаётганларга қараб уяламиз. Аммо ҳеч ким бу нозик масалани кўтаргиси келмайди”, деб ёзади инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Ўзбекистон бутун дунёдан сайёҳлар ташриф буюришини, халқаро туризм мамлакат хазинасига кўпроқ фойда келтиришини хоҳлайди.

Facebook
Metroda choptirgan shaxs nega qahramonga aylandi? Chunki bu choptirish metro stansiyasi devorlariga emas, ko‘p yillik muammoga befarq shaxslarning yuziga choptirish edi.
Abdurahmon Tashanov
Huquq himoyachisi (Batafsil: bbc.com/uzbek)

Бироқ 2017 йили Тошкентдан Самарқандга элтадиган автомобиль йўлида атиги битта текин ҳожатхона борлиги айтилганди.

7 йилнинг ичида муаммо қанчалик баратарф этилган номаълум, аммо ижтмоий тармоқдаги ёзишмалардан у ҳамон долзарблигини кўриш мумкин.

“Яхшики мачитлар таҳоратхоналари жонга оро кириб турибди. Бўлмаса йирик шаҳарлар, айниқса пойтахт бу муаммо билан жиддий тўқнашган бўларди”, дейди Аброр Зоҳидов.

Айримлар муаммога эътибор қаратиш учун метродаги эркакнинг қилиғини қайтариш шартми, демоқда.

“Демак, қаерда хожатхона қурилиши керак деб ҳисобласак, аввало ўша ердаги устунни топишимиз керак бундан кейин. ? Тепадагиларни калласига етиб бориши учун шу йўл энг тўғри йўл экан”, дейди Farukh Samarkandi.


2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.