Жиззахда ўз ишига совуққонлик билан қараган ҳамшира ишдан бўшатилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳар туғруқхонасида фарзандли бўлган фуқаро Азиза Ортиқова томонидан ҳамширанинг масъулиятсизлиги ва бепарволиги сабаб фарзандининг аҳволи оғирлашгани ҳақида видеомурожаат жойлаштирилди.

Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Жиззах шаҳар акушерлик комплекси маъмуриятидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ушбу мурожаат ўрганилди. Ўрганиш натижасида фуқаро Азиза Ортиқованинг аризасида баён этилган эътирозлар ўз тасдиғини топганлиги сабаб, ўз ишига совуққонлик билан қараган чақалоқлар ҳамшираси Мунира Ҳамроқулова билан тузилган меҳнат шартномасининг 2020 йил 2-сентябрдан эътиборан бекор қилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.