Жиззах вилоятининг халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгаши сессиясида Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» қарори ижроси натижалари таҳлилига кўра туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши «Қониқарсиз» деб баҳоланиши сабаблари ва ундан чиқиш йўллари муҳокама қилинди.
Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи, вилоят хокими ўринбосари Назира Мухторова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хожаев, туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.
Унда туман ҳокими Комил Холмуродов туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари пасайишига олиб келган сабаблар, уларни тузатишда қилинаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Президентимиздан ҳамда туман аҳолисидан кечирим сўради.
Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи, вилоят хокими ўринбосари Назира Мухторова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хожаев, туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.
Унда туман ҳокими Комил Холмуродов туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари пасайишига олиб келган сабаблар, уларни тузатишда қилинаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Президентимиздан ҳамда туман аҳолисидан кечирим сўради.
Хоким ўзининг ҳисоботида туман “қониқарсиз” ҳудудлар қаторига тушиб қолишининг сабабларини бирма бир санаб ўтди. Бу сабаблар тўғри эканлиги шубҳасиз. Бироқ шундай бўлиши кимнингдир зиммасидаги вазифани масъулият билан бажармаслиги, ишни тўғри ташкил этмаслиги туфайли юз берган. Бугун хатоларини тўлиқ тан олган ҳолда, уни тузатиш йўлларини белгилаб олиш учун чақарилган сессияда қолоқлик сабаблари янада чуқурроқ таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқ бўларди.
Туман фаолияти рейтинг тизимида “қониқарсиз” баҳоланишига сабаблар анчагина эканлиги ҳисоботда ҳам, савол-жавоблар давомида ҳам тўлиқ намоён бўлди. Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари бошқа соҳаларда анчагина камчиликлар бор.
Масалан, 490 та тадбиркорлик субъектларидан 306 таси ёки 62 фоизи фаолият юритмагани туман рейтингининг пасайишига анчагина улуш қўшган. Аммо маърузада тадбиркорлик субъектларининг йиллик ҳисоботлар топширмаганлиги натижасида фаолият юритмаганлик деб баҳоланишига сабаб бўлгани важ қилиб кўрсатилганлигини ўринли деб бўлмайди. Чунки туманнинг тадбиркорликни, иқтисодиётни ривожлантириш имкониятлар бошқа ҳудудларга қараганда бирмунча юқори.
Мирзачўл фақат вилоятда эмас балки республикамизда давлатнинг эътибори ва қўллаб-қувватлашидан энг кўп баҳраманд бўлган туман. Республика ҳукуматининг эътибори ва молиявий қўллаб-қувватлаши, ҳомийлик ёрдамлари туфайли “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида туман маркази – Гагарин шаҳрида катта ҳажмда бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани туманни ривожлантиришда тарихий аҳамиятга эга бўлди.
Дастур доирасида бевосита республика ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан туман марказидаги барак типидаги уйларда яшовчи 2 мингга яқин аҳоли учун жами 317 та, жумладан 4 сотихли 2-3 хонали 223 та намунали уйлар, 2-3 хонали 8 та кўп қаватли уй қисқа муддатда қуриб битказилди. Уларга 391 та оила кўчиб кирди.
Илгари пахта тозалаш заводидан бошқа саноат корхонаси бўлмаган туманда “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”, ”Мирзачўл текс”, Газо-бетон блоклари ишлаб чиқариш, ”Зилол булоқ” фосфор ишлаб чиқариш, Мирзачўл шифер ишлаб чиқариш заводи каби корхоналар ишга тушди. Республика ҳукуматининг кўмагида ишга туширилган бу корхоналар бугун иқтисодиётни ривожлантиришга салмоқли улуш қўшмоқда.
Шу имкониятларни ҳисобга олганда, ҳоким маърузасидаги “қониқарсиз” ҳудудга тушиб қолишнинг асосий сабаби бу саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари йўқлигида деб биламан” деб изоҳ бериши ҳақиқий вазиятга унчалик мос тушмайди. Аксинча, республика ҳукуматининг кўмагида қурилганлардан ташқари туман раҳбарлари ташаббуси билан қанча корхона қурилиши режалаштирилган эди, қанчаси нима сабабдан қурилмагани таҳлил қилинганда ўринли бўларди.
Ҳоким ҳисоботда “саноатни ривожлантирмай туриб иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди” дегани ҳақиқат. Фақат саноатни ривожлантириш, соҳага инвестицияларни, шу жумладан хорижий сармояларни жалб этиш учун биринчи навбатда туман раҳбарларининг ўзлари ташаббускор бўлишлари керак.
Республика рейтинг баҳолаш тизимида туманга берилган “қониқарсиз” баҳо барчанинг масъулиятини янада ошириб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олишга имкон яратиб берилгани сессия давомида таъкидланди. Шу мақсадда туманни жорий йил якунига қадар “қизил” ҳудуддан “сариқ” ҳудудга ҳамда келгуси йил биринчи яримида “яшил” ҳудудга ўтказиш вазифаси белгилаб олинди.
Бу вазифани уддалаш учун туманнинг салоҳияти ҳам, имконияти ҳам етарли. 2019 йил якуни ва жорий йил давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш турлари диверсификация қилиниши ҳисобига ҳозирги кунда 15 турдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йил якунига қадар қадар саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 81 миллиард сўмга ёки 1,2 баробарга оширилиб, аҳоли жон бошига 1 миллион 571 минг сўмга етказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, йил якунига қадар 205 та янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш бўйича режа-графиги ишлаб чиқилган. Режага асосан октябр ойида 30 та, ноябр ойида 21 та ва декабр ойида 9 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилиши керак.
Демак, туманнинг “қизил” ҳудуддан чиқариш учун имкониятлар етарли. Буни амалда ошириш туман хокими ва сектор раҳбарларидан ташаббус, ишчанлик, масъулият талаб этади албатта. Аммо негадир ушбу долзарб масалалар жуда ишчанлик билан муҳокама этилиши керак бўлган сессия йиғилишида депутатларнинг фаоллиги сезилмади.
Сессияда туман ҳудудий секторларининг раҳбарлари ҳам ҳисобот бериб, йўл қўйилган камчиликлар учун аҳолидан, депутатлардан кечирим сўрашди.
Сессияда сўзга чиққан сенатор Назира Мухторова тадбиркорликни ривожлантиришдаги муаммолар ечимлари бўйича амалга ошириладиган ҳаракатларга, режаларга. муддатларга аниқлик киритиш, «Йўл харита»сини яна бир бор кўриб чиқиш, билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олиб ўзгартишлар киритиш юзасидан тавсиялар берди.
Тошқул Бекназаров