Шавкат Мирзиёев ҳокимга қаттиқ гапирди. Ташрифдан сўнг у ишдан олинди (видео)

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига сафари доирасида кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борди. Ушбу жараён тафсилотларини «Махсус ракурс» кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев маҳалла фуқаролар йиғини биносини ўз кўзи билан кўргач, унинг ачинарли аҳволда эканини танқид қилиб, шаҳар ҳокими Ҳамид Ҳабибидиновга (эндиликда собиқ) қаттиқ танбеҳ берди.

«Нега аҳвол бундай хароб? Нега шу пайтгача жойига қўйилмаган, нега мен келишим керак? Қачон ҳамманг кабинетда ўтиришни бас қилиб, галстукни ечиб, этик киясан? Бу нима аҳвол? Сурхондарёни бориб кўргин, бунақа маҳалла раиси қолмаган у ерда. Нега ишламайсизлар, йўлларнинг қандайлигини қара, бинони қара, одамларни қара. Бу Фарғона-ку, оғайни. Бирорта уйингни олдида барака йўқ, ҳамма ер чиқинди бўлиб ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев шаҳар ҳокимига.

Маҳалладаги йўлларнинг носозликлари сабабли Автомобил йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев ҳам гап эшитди.

«Мана шу йўлларга ким жавоб бериши керак? Сен шунча ёнимда юрган одамсан, нега шуни айтмайсан? Бу йўллар сифати шармандалик эмасми? Майли, туманларда ҳеч бало қилмабсан, шаҳарда-чи? Нега мен айтмасам қилмайсан шуни, тўрт йилдан бери ёнимда юрибсан-ку? Шунча пул беряпман, нега ўзингни қийнамайсан? Нега таклиф бермайсан, нега ҳамманг бефарқсан? Ҳозир яна кетасизлар, яна эски ҳаммом, эски тос бўлади», — деди президент.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.